avatar
Куч
11.08
Рейтинг
+14.45

Mahliyo Sobirova

Мақолалар

“Танцор диско” Тошкентда

Блог им. indianart

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида “Танцор диско” номи билан машҳур бўлган ҳинд кино юлдузи Митҳун Чакраборти ватанимиз пойтахти Тошкентга ташриф буюрди. Бугун Ҳиндистон маданият марказида киноюлдуз билан мухлислар, журналистлар ва талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Митҳун барча саволларга самимий жавоб қайтарди. У юлдузлик чўққисига чиққан даврида Тошкентда суратга олинган “Овчи” фильмида роль ўйнаганини эслаб ўтди. Ўшанда  Ўзбекистон киномухлисларнинг ҳинд киноларини алоҳида муҳаббат билан севишларни ҳис қилганини таъкидлаб, икки ўғлини атайлаб бизнинг юртимизга олиб келганини қайд этди. 

Анор ҳақида нима биламиз?

Блог им. indianart

АНОРНИНГ ФОЙДАЛИ ВА ЗАРАРЛИ ТОМОНЛАРИ


     


       Яхшидан боғ қолади, дейди доно халқимиз. Умрининг асасий қисмини тангу жадаллар ичида ўтказган Соҳибқирон Амир Темур Моварауннаҳр пойтахти самарқда жуда кўплаб боғлар яратган. Боғи Дилкушо, боғи Чинор, боғи Шамон, боғи Беҳшит каби қатор чорбоғлар бунёд этдирган. Бундай ободончилик ишлари темурийлар салтанатининг бошқа шаҳарларда ҳам амалга оширилган. Масалан, Бобур Фарғона вилоятининг маърифатида анор ва ўрик мевасининг бисёр бўлишини қайд этган. Ўша замонларда “Аби Самарқанд” ва “анори хўжанд” ибораси машҳур бўлган. Бобур Марғилонда “доно калон” ва “саммон” навли анорларнинг ширинлигини алоҳида қайд қилган


         Бобур кейинчалик Кобун ва Одинапурдаги Самарқанд боғларидаги каби анор эктирган. У куз орасида анорнинг сариқ рангдаги беланишини завқ билан таърифлаган. Бек ва яқин аъёнлари билан анорхўрлик қилган.


        Келинг анор ҳақида қисқача сўзлаб ўтайлик


 


ТУЗИЛИШИ:


 


      Анор (Пуника) туркуми анордошлар (Пуникация) оиласига мансуб унча катта бўлмаган субтропик дарахт ёки бута ўсимлиги бўлиб, 2 та тури бор. Бир тури ҳинд океанида жойлашган Сокотра оролида ўсувчи Сокотра анори (Р, протопуника) бўлса, иккинчиси Ўрта Денгиз атрофлари, Олд Осиё ва Ўрта Осиёда тарқалган оддий анордир (Р.гранатум)


       Анор анжир каби бир жойдан пайдо бўлмасдан бир қанча районларда хонакилаштирилган. Шунинг учун уни биргина Кичик Осиёдан келиб чиққан дейиши нотўғри. Ўрта Осиёда анор ёввойи ҳолда Помир-Олой тизма тоғларида ва Копетдоғда учрайди. Унинг қадимдан ўстириб келинаётган маҳаллий навлари ҳозир 40 дан зиёдроқдир. Қува, Дашнобод, Наманган анорлари (аччиқ доно, оқ дона, қизил пўчоқ, кава дона, қизил анор, кўк анор, бедана, ширин дона, қўй қизил, улъфи, ширин анор, нордон, қўй анор, қозоқи). Эрон, Испания ва бошқа мамлакатларда етказилган анорлардан устун туради.


      Анор-анордошлар оиласига мансуб булиб, буйи 5 м гача борадиган бутадир. Анор ўсимлигининг барги қалин булиб, уст томони йилтиллаб туради. Кўриниши тескари тухумсимон. Улар қисқа банд билан шохчада қарама-қарши жойлашган бўлади. Ўсимлик гуллари қирмизи ранг бўлиб, дона-дона, айрим холларда 2-5 таси ғуж бўлиб жойлашади. Анор май-август ойларида гуллаб меваси сентябрдан кеч кузгача пишади. Меваси шарсимон, кўп уруғли сершира  мева хисобланади.


ТАРКИБИ


Анор таркибида киши аъзосига фойдали, иштаха очувчи, овкатни хазм килувчи хамда ижобий натижа курсатувчи органик кислоталар, лимон кислотаси, олма кислотаси, канд моддаси (фруктоза, глюкоза, сахароза), витаминлар мавжуд. Анор пустлоғи таркибида ошловчи, смола, буёк ва бошка моддалар бор.


ХАЛК ТАБОБАТИДА…


Халк табобатида анор пустлоги, меваси ва мева пусти шунингдек, усимлик гули истиско (водянка), қўтир йўтал, ичбуруг, сарик касалликларига даво сифатида қўлланилади. Анорнинг шарбати зангила (лавша, цинга) касалликларига даво булади. У иштажа очувчи неъмат хамдир.


Тиббиёт илмининг султони бобомиз Абу Али ибн Сино анор пустлоғини қон қусишда, милк ва ичакдан қон кетганда, шунингдек сийдик ҳайдовчи, яра ва жароҳатларга малхам сифатида ишлатган. Бундан ташкари, олим анор пустлогидан тайёрланган қайнатма ичбуруғга даво эканлигини ва гижжани ҳайдаши тугрисида маълумотлар беради.


ИЛМИЙ ТИББИЁТДА…


Илмий тиббиётда анорнинг илдиз пустлоғидан тайёрланган экстракт, шунингдек, гижжаларни тушуришда, мева пустининг кайнатмасидан дизентерия касаллигини даволашда қўлланилади.


ШИРИН АНОР…


Ширин анор еган одамда соғлом қон пайдо бўлади. Уни иссик мижозли кишилар еса эрлик қувватни оширади. Бадан аъзоларини зарарли моддалардан тозалайди. Ични юмшатиб пешобни юргизади. Овқатдан кейин ейилса, хазмни тезлатиб уни меъдадан чикиб кетишини осонлаштиради ва жигарни тозалаб кувват бағишлайди. Иш фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари, сариқ сув, жигар сустлиги, сариқ хасталиги, талоқ, кўкрак қафас аъзолари дарди, иссиқ йўталга шифо булади. Одам овозини равон ва жарангдор қилади. Баданни семиртиради, қўтир ва қичимани даф этади, ранг-рўйни очади.


КЎП ЕЙИШ


Ширин анорни хаддан зиёд куп ейиш, хазмни бузиб, меъдани заифлаштиради. Бодли бўлганлиги боис терининг қатламларини дағаллаштиради. Иситмаси бор одамларга зарар қилади. Бу пайтда юз берган холатни бартараф қилиш учун нордон анор емоқ зарурдир.Борди-ю совук мижоз одамларга зарар қилса, занжабил еса ҳаммаси ўтиб кетади.


ШИРИН АНОРНИНГ СУВИ…


Ширин анорнинг сувини қайнатиб қуюлтириб, ундан ширин анор мураббоси тайёрланади.


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


ҚИЁМ ТАЙЕРЛАШ


Анор шарбатидан шифобахш қиёмлар тайёрлаш ҳам мумкин. Бунинг учун анорнинг етилиб пишган мевасидан 4 кг олиб, унга 2 кг шакар ва ярим пиёла миқдорда райхон гули қўшиб, қиём холигача қайнатилади. Анор қиёми иштаха очади. Аъзоларга қувват бағишлайди.


ШИРИН АНОР БАНДИДАН…


Ширин анор бандидан тешик очиб, сикканича оз-оздан бодам ёки бинафша ёгини томизиб, шимгунига кадар оловга қўйиб, тукилмайдиган холатга етгунига қадар кутиш керак. Ана шу анорни ёғ томизилган жойидан шимиб сурилса, кўкрак қафаси ичидаги аъзолар дарди ва эски қуруқ йўталга даво бўлади. Ширин анор сувини шакар, асал суви, бодом елими ва бодом ёғи билан бирга давомли истеъмол килинса хам шундай фойда қилади.


 


КЎЗ РАВШАНЛИГИ…


Ширин анор сувини шишага солиб бир неча кун қуёшга ташлаб қўйилса ва қуюлтирилгандан сўнг кўзга тортилса, кўзнинг равшанлиги ортади, қанчалик узоқ сакланган бўлса кучи хам шунчалик ортади.


МЕВА ПЎСТЛОҒИ


Агар мева пўстлоғини куйдириб унинг кулини сариёғ ёки мол ёғи билан яхшилаб аралаштириб суртилса, теридаги йирингли ярачаларнинг тузалишига ёрдам беради. Мева пустлогидан тайёрланган кайнатма огиз бўшлиғининг яллигланишига даво бўлади.


САФРО КУСИШГА…


Анор, олма, бехи, лимон, отқулок, ошқовоқ, нилуфар ва кашнични тенг мидорда олиб аралаштириб қайнатилиб, унинг қуюк шарбатига асал қўшиб истеъмол қилинса, сафро қусиш, кўнгил бехузур бўлиш ва тинка қуришидан қутилиш мумкин.


НОРДОН-ШИРИН АНОР…


Нордон-ширин анорнинг мижози совуқ ва хўлликда ўртача. Бошқа жихатдан худди ширин анорга ўхшаб кетади. Лекин сафро қайнаши ва қон босими кўтарилишини босишда ундан кучлирок ва сафро мижозли одамларга ширин анорга қараганда нордони ёқимлироқдир.


НОРДОН АНОРНИНГ ШИФОЛИГИ…


Нордон анорнинг шифобахшлик хислатлари: ичидаги пардадан ажратиб олинган 150 граммдан 300 граммгача 70 грамм янги шакар билан истеъмол килинса, ичкетарли сафрони даф этишда ва меъдага кувват бағишлашда даво бўлади. Сафроли хароратни, сариқ, кўтир ва қичимани бартараф этишда сариқ халилага ўхшаган хислатлар бор.


ЙЎҒОН ИЧАК ХАСТАЛИГИГА


Нордон анор ичи тозаланиб, кейин қуюклашгунча сиркада обдан хил-хил пиширилса ва мурч хажмида ўша қуюк қайнатмадан хаблар тайёрлаб, ундан 15 донасини истеъмол қилинса, эски ичкетарни бартараф этади, ичаклардаги йирингли хасталикларни, йўғон ичак хамда орқа чиқарув ичакларини шифолайди.


ТИШ ХАСТАЛИКЛАРИ…


Нордон анор сувини оғизга олиб, бир неча бор чайилса, тиш милкларини мустахкамлайди. Агар унинг пўсти ейилса, пешобнинг равон келишига ёрдам беради. Барча турдаги анорнинг томири сувда қайнатилиб ичилса тишга фойдаси каттадир.


МЕЪДА ВА ГИЖЖАЛАРГА…


Нордон анорнинг қуруғини чайнаб 3,5 граммини сув билан ейилса, меъда ва ичакдаги қуртларни, хатто ошқовоқ уруғига ўхшаш гижжаларни хам тушириб юборади.


АНОР ДОНАСИ…


Анор донаси унинг бошқа қисмларга нисбатан шифобахшликда кучлирок. Анор уруги ва шу микдорда узум майизини олиб бешдан бир қисми хажмида қора зира қўшиб, ҳаммасини туйиб ейилса, қайт қилиш иллатини тўхтатади ва меъдага қувват бағишлайди. Лекин ичакларининг ички девори яллиғланган ва йўтали бор одамлар еса, зарар қилади. Бундай пайтларда узум майизи ейилса, зарар бартараф қилади.


АНОР УРУҒИНИ


Уни майдалаб асал билан хамир қориб боғланса, қўл ва оёқдаги қадоклардан колган доғни йўқкотади.


ҚАЙНАТМА ТАЙЁРЛАШ


Анор пўстидан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган чинни, сирланган ёки хароратга бардошли идишга бир стакан микдорда (200г) сув куйилади, унга майдаланган мева пустлоғидан бир чой қошиқ солиб 15 дакика давомида қайнатилади, 2 соат давомида тиндириб қўйилгач, сузиб олинади, сўнгра кунига уч маротаба ош қошиқда овкатдан олдин ичилади.


Бугунги кунда Қува Дошнабод анорлари машҳур


 


 


Бу на гумбаздир эшиги, туйнугидин йўқнишон,Неча гулгун куш қизлар манзил айлабдур ниҳон!Гумбазни синдирибаларнинг ҳолидан олсам хабар,Юзларида парда тортуғлик турарлар бағри қон


Увайсий.


 


 


Утешова Гулжаҳон


Биология щыитувчиси,


Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи


 

"Бобурнома" нинг ҳинд тилидаги таржимаси

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

“БОБУРНОМА” НИНГ ҲИНДЧА ТАРЖИМАСИ. “Б.” нинг Ҳиндистон Республикасининг давлат тили ҳисобланган ҳинд тилига таржимаси бобуршунос олим Югжит Навалпурий томонидан амалга оширилган ва 1974 й. “Саҳитья академи” (Адабиёт академияси) томонидан Деҳли шаҳридаги “Бҳартий Принтэрс” нашриётида чоп этилган. “Б.” ҳиндча таржимаси ундаги изоҳлар кўплиги, Ҳиндистон ва Покистондаги географик жой, ўсимлик ва ҳайвонат оламига оид сўзларнинг тўғри берилиши билан жуда муҳим илмий аҳамиятга эга. Китобда Бобурнинг форс тилида ёзилган фармонлари ва форс тилида Ҳиндистондаги саркорлардан тушадиган йиллик даромад ҳақидаги маълумотлар тушиб қолган.


Б.Й.

Бобур ва боғдорчилик санъати

Блог им. indianart
Халқимизда “Яхшидан боғ қолади”, деган нақл бор. Кўҳна боғ-истироҳатчилик санъати бизга ота-боболаримиздан қолган буюк меросдир. Биз қуйида улуғ ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) нинг боғ-оройишчилик санъати хусусида қисқача тўхталиб ўтмочимиз. Боболаримиз Амир Темур ва темурийлар, Бобур ва бобурийлар ўз даврида бинокорлик ва меморчилик санъатини боғ-оройишчилик санъати билан уйғун ҳолда ривожланишга ўзларининг улкан хисаларини қўшдилар. Манбаларга кўра Бобур Кобул ва Ҳиндистонда бир қанча боғлар барпо эттиради. Абдулҳамид Лоҳурийнинг “Подшоҳнома“ асарида келтирилишича, Кобулда барпо этилган Чорбоғи Кобул, Боғи Шаҳроро, Боғи жиловхона, Ўртабоғ, Боғи Сурат, Боғи Моҳитоб, Боғи Оҳухоналар Бобурнинг ўзи томонидан барпо эттирилган.

БЕБАХО ДЕРЛАР УНИ

Блог им. indianart
Улуғ ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан барпо этилган буюк бобурийлар давлати Ҳиндистон халқлари ҳаётининг барча жабҳаларида ўчмас из қолдирган. Темурийларга хос яратувчанлик ва ободончилик ишларининг натижаси бугунги кунда ҳам сақланиб қолган. Ҳозирги Ҳиндистоннинг турли бурчакларидаги гўзал самарқандча чорбоғлар, Покистоннинг Лоҳур шаҳридаги Шалимар боғи ва Жаҳонгир мақбараси, Бангладешдаги Лаъл боғ ва шубҳасиз Аградаги Тож Маҳал мақбараси неча асрлардан буён маҳаллий халқларнинг маданий ёдгорлиги сифатида алоҳида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Ўз вақтида уларнинг бунёд этилишида жуда улкан маблағ ва ишчи кучи ажратилган.
<img class=«mcePageBreak mceItemNoResize» src=«fikr.uz/classes/lib/external/tiny_mce/plugins/pagebreak/img/trans.gif» mce_src=«fikr.uz/classes/lib/external/tiny_mce/plugins/pagebreak/img/trans.gif»>
Айниқса, Аградаги афсонавий Тож Маҳал мақбарасига сарфланган харажатлар тўғрисида жаҳон адабиётларида турли хил маълумотлар келтирилади. Бобурийзода Шоҳ Жаҳон (Султон Ҳуррам) томонидан севикли ёри Аржумандбону (Мумтоз Маҳал) шарафига атаб 1631-1653 йилларда қуриб битказилган бу иншоат учун ўша даврда давлат хазинасидан берилган пуллардан ташқари қимматбаҳо тошлар ҳам ишлатилган. Ушбу муҳташам обиданинг умумий қийматини ўша давр пул қиймати ҳисоби бўйича 30 миллиондан 60 миллион рупиягача баҳолашади. Шунинг учун ҳам обиданинг асл баҳосини фақатгина тахминлар орқали билишимиз мумкин.
Араб ва форс тилидаги қўлёзма манбаларида ёзилишича, Шоҳ Жаҳон мақбара қурилиши учун давлат хазинасидан 9 755 926 рупий, Агра вилояти хазинасидан эса 5 316 116 рупия жами бўлиб 15 072 042 рупий маблағ ажратилган. Бундан ташқари, Аграга яқинидаги ўттизта қишлоқнинг йиллик даромадини ҳам бунга қўшиш лозим.
Абдулла Ҳамид Лоҳурийнинг “Подшоҳнома” асарида ёзилишича, ушбу миқдор бир лак (100 000 рупий) ни ташкил қилиб, яна икки лак (200 000 рупий) савдо ташкилотлари даромадидан ажратилган. Агар буни ўртача ҳисобда олиб қаралса бутун мажмуанинг яратилишига йигирма йил ичида давлат ва Агра хазинасидан ҳам кўпроқ пулни яъни, 21 миллион рупийни ташкил қилган. Қурилишда ишлатилган материалларнинг ҳаммаси ҳам пулга сотиб олинмаган. Қурилиш материаллари сотиб олиш учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, олтин ва кумушлар, давлат хазинасидан ҳамда маҳаллий ҳокимлардан олинган.
Ҳиндистонлик тарихчи Кали Хоннинг ёзишича, мақбара қурилишида иштирок этган йигирма минг ишчи орасида ўттиз олтита етакчи уста бўлиб, улар ойига 200 рупийдан 1000 рупийгача улуфа олишган. Шуниси қувонарлики бу усталар орасида Самарқандлик Муҳаммад Шариф минг рупий маош оладиган беш устанинг бири саналса, Бухоролик Ато Муҳаммад юқори маош оладиган усталар сафида 21 ўринни банд қилган ва унинг хизмати ойига 500 рупийга тенг бўлган.
Умуман олганда ўттиз олти устанинг бир йиллик маоши 268 476 рупий, йигирма йилда эса 5 369 520 рупийни ташкил этган. Биз ҳаттоки, тахминан ҳам оддий ишчининг ойлик маоши миқдорини билмаймиз. Aгар биз жами оддий ишчиларни йилига 1миллион рупий миқдорида маош олган деб тахмин қилсак, йигирма йилда эса 20 миллион рупийни ташкил этади. Натижада меҳнат ҳаққининг ўзи 25 миллион рупийни ташкил этмоқда. Ушбу миқдорга қурилишда сарфланган қимматбаҳо қурилиш материаллари миқдорини ва қурилишга жалб этилган 1000 фил ва икки минг туяга берилган озиқа ва емишни ҳам киритиш зарур.
Тож Маҳалга кириш дарвозалари кумушдан ишланган бўлиб, уларга 127 000 рупий сарфланган. Қабр атрофини эса 420 кг соф олтин ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан безакли панжара 600 000 рупий пулга баҳоланган. Кейинчалик бу панжара ўрнига мармар тўсинлар жойлаштирилган. Бу мармар панжаралар ясаш учун ўн йил вақт кетган ва унинг баҳоси 50 000 рупийга тенг бўлган. Ана шу ҳисобларнинг ўзи Тож Маҳалга кетган харажатлар 30 млн рупийдан кам эмаслигини кўрсатмоқда.
Мақбара қуриб битказилганидан сўнг уни сақлаш учун неча минг рупий сарфланган. Марҳума маликанинг руҳига бағишлаб 500 ҳофиз Қурон ўқиб турган.
Дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналган Тож Маҳалга қилинган сарф харажатларнинг тахминий баҳоси 60 млн. рупий деб эътироф этилсада, унинг аниқ қиймати барибир исботини топгани йўқ. Аёл, рафиқа ва ўн тўрт фарзанднинг онаси, бобурий маликага бўлган ишқ ва муҳаббат туфайли пайдо бўлган мақбара чинданда бебаҳо ва унинг ҳақиқий баҳосини пул билан ўлчаб бўлмайди.
Маҳлиё СОБИРОВА,
санъатшунос

Бобурийлар давлати пойтахти

Блог им. indianart
ФОТИҲПУР СЕКРИ — МУЗЕЙ ШАҲАР Барчамизга маълумки, ер юзидаги ҳар бир мамлакат ва унда барпо этилган (шаҳар-қалъалар, саройлар, масжидлар) бунёдкорлик обидаларининг ўзига хос тарихи мавжуд. Биз қуйида сиз билан танишадиган турли ажойиб ва кўркам обидаларни ўзида жамлаган шаҳар қалъалардан бири бу Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг учинчи вакили Жалолиддин Муҳаммад Акбар (1556-1605) томонидан бунёд этилган Фотиҳпур Секри шаҳар қалъасидир. Шаҳар жуда қисқа давр мобайнида (1569-1576) тушнинг рўёга, саробнинг борлиққа айлангани мисол бунёд этилади.

BOBURNING KELINI

Блог им. indianart
Ҳумоюн подшоҳ Ҳамидабону бегимни учратганида ҳаётининг энг оғир дамларини бошидан ўтказаётган пайтлар эди. Кечагина ғалаба устига ғалаба козониб, ўз салтанатини янада кенгайтириб қарийб ўн йил тахтда ўтирган подшоҳ энди устма –уст мағлубият тортган ва хазинаси ҳам бўшаб қолган, ҳарбий салоҳияти ҳам пасайган, умидсизлик ва тушкунлик кайфиятида юрган тождор эди. Бунинг устига унинг тахт вориси ҳам йўқ. Шу пайтгача унинг хотинларини онаси Моҳим бегим танлаб олиб берган бўлса, ўзи биронта қизга кўнгил қўймаган.

Деҳли тахтини қўлдан чиқариб, Лоҳурдан ҳам қувилган Ҳумоюн Мултон томон юз буради. Ярим йил сарсон-саргардон юриб, укаси Ҳиндол мирзо саройига келиб онаси Дилдор бегимни зиёрат килади. Сарой мажлисларининг бирида Ҳиндол мирзонинг харам аҳллари ҳам иштирок этади. Уларнинг орасидаги гўзал бир қизни кўрган Ҳумоюн унинг кимлигини сўрайди. Қизнинг отаси Мир Бобо Дўст Ҳиндол Мирзо хизматида эди. Ҳамидабону бегим 1527 йилда туғилган бўлиб онаси Моҳ Афруз бегим қизига ниҳоятда яхши тарбия берган. Эртаси куни Ҳумоюн подшо Ҳамидабону бегимнинг қўлини сўрайди. Аммо Ҳиндол акасига махр тўлашга ҳам қурби етмаслигини айтганида подшо жаҳл килиб ўрнидан туриб кетади. Дилдор бегимнинг ўртага тушиши подшоҳнинг қалбини юмшатади ва эртаси куни яна у кишининг зиёратига боради. Икки марта одам юборишларига қарамай Ҳамидабону бегим у зиёфатдан бош тортади. «Подшоҳларни фақат бир марта кўриш мумкин, иккинчи марта номаҳрамлик бўлади, мен бормайман», деган жавобни эшитган Ҳумоюн қалбида бу ақлли қизга бўлган муҳаббат ўти янада кўпроқ ёнади. Ҳамидабону бегим масаласида қирқ кун тортишув бўлади. Охир малика Дилдор бегим ўзи бориб қиз билан учрашади ва ахир бир кун эрга тегасанку, подшоҳдан ҳам яхирок киши бўладими дейди. Ҳамидабону бегим “Тўғри, қўлимни узатсам бўйнига етадиган кишига тегаман, узатганимда этагига ҳам етмайдиган кишига эмас” деб жавоб беради. Дилдор бегим кўп насиҳатлар ила қизни охир кўндиради. Ҳамидабону бегим Ҳумоюн подшонинг никоҳига ўтганида эндигина 14 ёшни қаршилаган бўлса, Ҳумоюн ўттиз уч ёшда эди. Никоҳдан уч кун кейин Бҳира томонга юриш қилган Ҳумоюн у ерларда ҳам зафар қозонолмай яна ғарбга қайтади. Синд дарёсининг қуйилиш қисмидаги Тахта ва Сиёхвон қалъаларига қилинган ҳужум ҳам натижа бермайди. Аксинча жуда кўп лашкаридан айрилади. Шунда Ҳумоюн чўл ўртасида жойлашган Умаркот қалъаси томон юради. Ҳатто, хомиладор хотини учун минадиган от ҳам топилмайди. Сувсизлик ва очлик азобалрини тортиб минг азобда Умаркотга етиб келадилар ва бу ерда уларни яхши кутиб оладилар. Харамини шу ерда қолдириб Ҳумоюн яна Синд томон юради. Орадан уч кун ўтгач (хижрий 949 йилнинг ражаб ойи туртинчи куни) Ҳамидабону бегим кўзи ёрийди ва ўғил фарзанд туғилади. Подшога бу хабарни етказганларида у ҳурсанд бўлиб ўғлига Жалолиддин Муҳаммад Акбар деб исм қўяди. Бу яхшилик нишонаси бўлиб, Ҳумоюн Чун қалъасини қўлга киритади ва харамини ҳам чақиртиради. Бу пайтда чақалоқ олти ойлик эди. Тахтсиз подшо қалбида оталик ҳисси билан кечиримлилик ҳисси бир келиб жуда куп душманларининг гуноҳидан ўтади. Ҳумоюн сарсон саргардонликда кўп машаққатларга, жангу жадалларга дуч келади. Шунча жаннгу жадаллардан омон чиккан саркарда эски қалъадаги кутубхонаси зинапоясидан йиқилиб омонатини топширади. 1556 йили тахтга ўтирган Акбар эллик йил подшолик қилади ва тарихда энг буюк императорлардан бири сифатида ном қолдиради. Эри ва ўғли Ҳиндистонга кетганида Кобулда қолган Ҳамидабону бегим 1557 йили ўғлининг саройига келади. Акбар давлат ишларида ва сиёсатда онасининг маслаҳатларига қулоқ тутади. Турли дин ва турли миллатли салтанатни бошқариш ва тинимсиз унинг сарҳадларини кенгайтириб бориш йўлида ўғли Акбарнинг саъй-ҳаракатлари ўз натижасини бера бошлайди. Акбар подшоҳ ўзи мустақил мамлакатни идора қила бошлагач Ҳамидабону марҳум эри Ҳумюншоҳ мақбараси қурилишига раҳнамолик қилади. Қурилиш унинг кундоши Бика бегим маблағи эвазига бунёд этилган. Бу мақбара Ҳиндистондаги гўзал иншоотлардан бири саналади. Акбар Гоада ўрнашиб олган португалларга хат ёзиб учта роҳиб жўнатишларини илтимос қилганида Ҳамидабону бегим ўғлининг бу ишини қўлламайди. Шундай булсада барча динларнинг моҳиятини англашга интилаётган Акбар уларни иззат-икром билан кутиб олади ва уларга алоҳида ибодатхона қурдириб беради. Насронийларнинг саройда пайдо булиши муслмонларнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлади, аммо ҳеч ким юрак ютиб ошкор билдира олмасди. Фақатгина подшонинг онаси Ҳамидабону бегим уларнинг бу ерда беҳуда вақт ўтказаётганини билдириб турарди. Насроний роҳиблар учун ортга қайтишдан бошқа илож қолмагач подшо уларга совға-саломлар беради. Улар йул харажатлари учун етарли маблағ олишиб совғаларни қайтариб берадилар ва илтимос қиладиларки, Ҳамидабону бегим хизматидаги рус оиласини озод қилишларини ва улар билан бирга кетишларига ижозат беришларини сўрайди. Аввалига малика уларни озод килишдан бош тортади аммо шоҳнинг илтимоси билан уларни озод қилади. Орадан йиллар ўтиб набираси Салим (Жахонгир) отасига қарши исён кўтарганида ўғли ва набираси ўртасига тушиб уларни яраштириб қўяди ва улкан салтанатнинг парчаланиб кетиши олдини олади. Бу аёлнинг қанчалик доно ва ақлли эканини қуйидаги воқеани эслаш орқали ҳам яққол намоён бўлади. Ҳумоюн ўша оғир дамларда Эрондан паноҳ ва ёрдам сўраб борганида ночор ва камбағал эканини таъкидлаган эдик. Эрон шоҳининг синглиси бир куни Ҳамидабону шарафига шаҳардан ташқарида зиёфат беради. Бу маракада подшоҳнинг қариндошлари, аммалари, опа-сингиллари, сарой амирларининг оилалари-ҳаммаси бўлиб мингга яқин хотинлар зеб зийнатга бурканиб ранг-баранг чийлар тутилган читру-токда байрам қиладилар. Шунда шоҳнинг синглиси Шаҳзода Султоним Ҳиндистонда ҳам шундай читру-тоқ бўладими, деб меҳмондан сўрайди. Бунга жавобан Ҳамидабону: Хуросонни икки дон, Ҳиндистонни тўрт дон дейдилар. Икки дон жойда бўлган нарса, албатта тўрт дон жойда яхшироқ бўлади деб жавоб берган. Бу эри Ҳумоюннинг обрў ва ҳурматини қанчалик иззат қилишидан дарак эди. Ўзлари бадарға қилинган мамлакатга бўлган меҳр ва ҳурмати ифодаси эди. Малика ниҳоятда диёнатли шахс бўлган. Ҳудди ўша пайтда яна бир воқеа юз берганки уни ҳам эслаб ўтайлик. Эр-хотин ўртасида бир тумор бўлиб унинг ичида бир неча лаъл сақланган. Буни фақат иккови билган. Бир куни малика бошини ювишга кетиб туморни қолдиради ва қайтиб келганида туморнинг енгиллигини пайқайди. Аммо Ҳумоюн бунга эътибор қилмайди ва учинчи одам бу сирни билмаслигини таъкидлайди. Малика шунда Хужа Муаззим исмли ишонган одамига сирни очиб ўғирланган лаълни шовқин суронсиз топишда ёрдам беришни сўрайди. Агар топилмаса то тирик экан хижолат чекиб яшашини айтади. Тез кунда ўғрилар топилади. Улар янги от сотиб олганлари орқали топиб олинади.
Малика Ҳамидабону бегим узоқ умр кўрган. Ўғли Акбарнинг улкан ғалаблари гувоҳи бўлади. 1604 йили Аграда вафот этади. Шаҳаншоҳ Акбар ва сарой аёнлари тобутни навбатма навбат кўтариб Деҳлига олиб келадилар. Маликани Ҳумоюн подшоҳ мақбарасига дафн этадилар. Тарихий манбаларда Ҳамидабону бегимни Марям макони деб атайдилар.
Бизнинг момоларимиз бир қўли билан бешикни тебратса, бир қўли билан дунёни тебратган. Бугунги кун ёшлари момоларимиз ўгитлари ва амалларига эътибор қаратсалар нур устига аъло нур бўлар эди. Турмуш қийинчиликлари нафақат оддий оилага, балки подшоҳ хонадонига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмас экан. Ана шундай қийинчилик ва машаққатларга дош бера оладиган инсонгина бир куни албатта фароғатга эришади. Юқоридаги фикрларга якун тариқасида биз Ҳамидабону бегимни сабр-қаноат тимсоли десак муболаға қилмаган бўламиз.